Кириш Регистрация

"Ювентус" Милинкович-Савичга 4 йиллик шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг “Ювентус” клуби “Лацио”нинг сербиялик етакчиси Сергей Милинкович-Савичга 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Il Messaggero хабар бермоқда. Ушбу меҳнат шартномаси бўйича футболчининг маоши йилига 4 миллион еврони ташкил қилади.

28 ёшли Милинкович-Савич 2015 йилдан буён “Лацио” сафида тўп суради. Унинг римликлар билан меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Сербияликнинг трансфер нархи, Transfermarkt маълумотларига кўра, 60 миллион евро. Жорий мавсумда у барча расмий мусобақаларда саккизта гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Футболчига Италиянинг яна бир гранди "Милан" ҳам қизиқмоқда.

Киритилди: 01:46, 12.05.2023.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик