"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания чемпионати 7-турида "Барселона"га қарши кечадиган ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди ва чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан чиқиш муҳимлигини билдирди.
"Реал" "Барселона" билан ўйнаган вақтда дунё тўхтаб қолади. Бу ўйинда қатнашиш бизга ёқади. Ўйлашимча, "Барселона" ўйинчиларига ҳам бу ёқади. Бир томондан чемпионатнинг оддий ўйини, яна бир томондан чемпионатнинг оддий ўйинидан ҳам муҳимроқ кўринади. Бошқа томондан - мақсадимиз примерада ғолиб чиқиш, шунинг учун ўртада ўша уч очко ўйналади, холос.
Чемпионлар лигаси? Бу мусобақада ғалаба ва мағлубиятлар вақти-вақти билан жуда ҳам кўринмас омилларга боғлиқ бўлади. Ўтган мавсумда чемпионлар лигасини "Челси" ютишига кимдир ишонган деб ўйламайман, аммо булар буни уддалашди. Бундан мен хурсандман, чунки - юрагим кўк рангда. Мен Лондонда жуда бахтли эдим ва мен қайтаман.
Чорак финал ва ярим финалга чиқиш жуда муҳим. Кейин эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Goal.com.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"-"Реал" учрашуви 7 октябрь, якшанба куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.