Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Хванг Хи Чан — ОФК U16 чемпионати тўпурари?

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чепмпионатида энг сўнгги ўйин қолди. Эртага Ўзбекистон ва Япон терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан мусобақага якун ясалади.

Финал олдидан тўпурарлар рўйхатини эса чорак финалдаёқ мусобақани тарк этган Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Хванг Хи Чан бошқариб бормоқда. 10-рақамли футболчи 3та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлди.

У биринчи ўйиндаёқ КХДР дарвозасига 3та гол урганди. Иккинчи турда эса Япония дарвозабони унинг битта зарбасини ўтказиб юборди. Саудияга қарши кечган гуруҳнинг сўнгги ўйинида футболчи майдонга тушмади. Хабарингиз бор, Хи Чан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси давозасига сўнгги дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлганди.

Табиийки, Хванг Хи Чанда мусобақадаги голлари сонини ошириш имконияти йўқ. Олти нафар футболчи эса 3тадан гол билан кейинги ўринларга эгаллаб туришибди. Аммо эртага улар орасидан фақат япониялик Таро Сугимото майдонга тушиш имкониятига эга. Япония бош мураббийи Хирофуми Йошитакенинг трансфер сиёсати ва Сугимотонинг ярим финал ўйинида майдонга тушмаганини инобатга олсак, у Ўзбекистонга қарши финал баҳсида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Таро Сугимото тўпурарга бериладиган шахсий совринни қўлга киритиши учун финалда 3та гол уриши лозим.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қитъа чемпионатида 8та гол киритди ва голлар 8 нафар футболчи ҳисобига ёзилган. Улар: Муҳиддин Одилов, Иброҳим Абдуллаев (пенальти), Илҳом Абдуғаниев, Жамшид Болтабоев, Акобир Тўраев, Достонбек Ҳамдамов, Иззатилла Абдуллаев, Отабек Шукуров.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:28, 05.10.2012.
Ўқилди: 5153 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.