Кириш Регистрация

Игорь Таран терма жамоага чақирилди

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” клубининг етакчи футболчиларидан бири бўлган Игорь Таран Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов томонидан терма жамоанинг навбатдаги йиғинига чақирилди.

Таран 9 октябрь куни терма жамоа ихтиёрига етиб боради ва 10-13 октябр кунлари терманинг Дубайда бўлиб ўтадиган йиғинида иштирок этади. Бу ерда улар Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади ва 16 октябр куни Дохада 2014 йилги жаҳон чемпионати саралашининг якуний босқичи 4-туридан ўрин олган Қатар терма жамоасига қарши ўйинда қатнашишади.

Таъкидлаш жоизки, Игорь Таран “Шўртан”да ўзига билдирилган ишончни оқлаб келмоқда ва ҳақиқий етакчиларга хос бўлган ўйин намойиш этмоқда. Шунингдек, у бу мавсумда ҳам бир неча бор жамоаси учун муҳим бўлган голларга муаллифлик қилди ва тўпурарлар баҳсида “Нефтчи” вакили Анвар Бердиевга ҳақиқий рақобатчи бўлиб турибди. Тараннинг ўйинлари терма жамоа мураббийлари эътиборини ҳам ўзига жалб этган ва миллий терма жамоамизнинг катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов “Олмалиқ”-“Шўртан” учрашувида Игорнинг ҳаракатларини бевосита стадионда кузатганди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 10:17, 05.10.2012.
Ўқилди: 5819 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.