Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Насаф» Андижонда қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Мавсумнинг охири, сўнгги 5та ўйин ва ҳеч кимннг хато қилишга ҳаққи йўқ! Айниқса, мусобақа жадвалининг юқорида бораётган 3та жамоанинг. Бу борада аутсайдерларга қийин бўладиган бўлди. Бу кетишда чемпион номи сўнгги турда аниқланадига ўхшайди. Натижада грандлар фақат ғалаба учун майдонга тушаверишади, кучсиз жамоалар ютқазаверишади.

"Андижон" "Насаф"га қарши ўйинни жуда зўр бошлади! Агар бу ўйиндан мезбонлар 3 очкони қўлга киритишса, Олий лигада қолиш учун қандайдир назарий имкониятлар пайдо бўларди. Ўйинни "Насаф" фаол бошлаган бўлса-да, голларни Абдураимов шогирдлари уришди. 20-дақиқада Алишер Тўхтасинов олис масофадан жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, 33-дақиқада ҳимоячи Даврон Турсунов бурчакдан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллади.

"Насаф" ана шундан кейин яратилган вазиятлардан самаралироқ фойдалана бошлади ва бирин-кетин андижонликлар дарвозасини ишғол қила бошлади. Танаффусгача ҳисоб тенглашди. 39-дақиқада "Андижон" футболчилари ўз жарима майдончалари яқинида Кенжа Тўраевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Дарвозагача чамаси 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини Геворкян қойилмақом тарзда тўрга йўллади. Бўлимнинг энг сўнгги дақиқасида эса Жиямуродовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шишелов дарвозага аниқ йўлади.

Ҳар иккала жамоага очко сув ва ҳаводек зарур бўлгани учун иккинчи бўлим бироз асабий кеча бошлади. Майдон эгаларига ўз жарима майдончалари ичида Фозил Мусаевга нисбатан қўполлик ишлатишди ва ҳакам пенальти белгилади. Қаршиликларнинг доимий пенальтичиси Жаҳонгир Жиямуродов стандартни кўкка совурмади - 2:3.

Ўйиннинг 71-дақиқасида Жиямуродов Артур Геворякнни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Аммо Геворкяннинг яқин масофадан берган зарбасини Цой бартараф этди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Тошев шогирдлари ҳисобни 4:2га етказишди. Мақсуд Каримовнинг узоқ масофадан узатган тўпини Геворкян жарима майдони ичида қабул қилиб олди ва дарвозага аниқ йўллади.

Ўйин сўнги ҳаяжонли кечди. Асосий вақт тугашига 3 дақиқа қолганида "Андижон" ҳисобни биттага қисқартирди. Акмал Жўрабоев жаримадан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

Олий лига. 22-тур.
"Андижон" - "Насаф" - 3:4
Голлар: А.Тўхтасинов (20), Д.Турсунов (33), А.Жўрабоев (87) — А.Геворкян (39, 82), В.Шишелов (45), Ж.Жиямуродов (63-пен.)
Огоҳлантиришлар: Эркин Бойдуллаев (55), Фозил Мусаев (57), Артур Геворкян (78), Шоҳруҳ Гадоев (90)
“Андижон”: Цой, Турсунов, Ҳайитов, Отахонов, Абдураҳимов, Солиев (Мўйдин Мамазулунов 72),  Мдивнишвили (Акмал Жўрабоев 65), Аъзамов (Дониёр Усмонов 40), Тўхтасинов, Иброҳимов, Раҳмонов.
“Насаф”: Зуҳуров, Раимқулов (Мақсуд Каримов 41), Қораев, Жиямуродов, К.Тўраев (Шоҳруҳ Гадоев 46), Геворкян (Мирзакамол Камолов 86), Мусаев, Бойдуллаев, Петрович, Юнусов, Шишелов.
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Холмат Мирзаҳмедов, Андрей Снетков, Равшан Копадзе.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:56, 05.10.2012.
Ўқилди: 4412 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.