Мадриднинг "Реал" клуби агар мақул таклиф бўлса, ярим ҳимоячи Аурелиен Тчуамени сотишга тайёр.
Франциялик футболчи ҳар доим ҳам Карло Анчелотти жамоасининг асосий таркибига тушавермаяпти. 23 ёшли футболчига Англиянинг “Ливерпуль” клуби даъвогар ҳисобланади.
El Nacional нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес Тчуаменини сотишни кўриб чиқмоқчи, бироқ трансфер учун камида 80 миллион евро сўрайди, чунки у худди шу миқдорда ўтган ёзда "Монако"дан сотиб олинган.
Жорий мавсумда Аурелиен Тчуамени "қаймоқранглилар"нинг барча мусобақалар доирасидаги 44 та учрашувида қатнашиб, 4 та голли узатмани амалга оширган.