Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Иван Бошкович: "Танаффусда футболчиларга асабийлашмасликни уқтирган эдим"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 10-турида ўз майдонида “Турон”ни мағлуб этган “Сўғдиёна” жамоаси устози Иван Бошкович танаффусда футболчиларга нима дегани, Займовичнинг жисмоний ҳолати, асосий таркиб ва захира ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бугун ҳам натижадан ҳам жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Умид қиламанки, бугунгидек ўйнашни давом эттирамиз. Биз тўхтаб қолишни истамаймиз, ривожланишда, яхши натижалар учун ҳаракат қилишда давом этамиз. Бугун танаффус пайтида йигитларга асабийлашмасликни уқтирган эдим. Иккинчи таймда ҳам биринчи таймдаги каби ўйнашни режа қилгандик”, - деди Бошкович.

“Футболчилар доимо турли жисмоний ҳолатларда бўлишади. Ҳамма ҳам доим бир хил спорт формада бўлмайди. Займович ҳозир аввалги формасидан яхшироқ ҳолатда ва шунинг учун ҳозирда аввалгига нисбатан кўпроқ голлар киритаяпти. Бизнинг вазифамиз уларни доимий равишда яхши спорт формасида бўлишлари учун ёрдам бериш. Бундан ҳам яхши ўйнай олишимизни биламиз. Футболчилар доим буни билишлари ва ишлашдан тўхтаб қолмасликлари керак”.

“Жамоадаги барчанинг асосий таркибда майдонга тушиши учун даража ва савиялари этарли. Улар захирадан майдонга тушиб ҳам ўйинни кучайтира олишларини тушунишлари ва билишлари керак. Бунга қадар олган 7 очкоимизга қарасак, айнан захирадан майдонга тушганлар кўпроқ хисса қўшишди. Буни футболчилар яхши тушунишлари керак” - дея қўшимча қилди Бошкович.

Киритилди: 00:01, 14.05.2023.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.