«Реал Мадрид» вингери Марко Асенсио жамоасининг ғалабасига яна бир бор ҳисса қўшди.
«Қаймоқранглилар» Испания чемпионати доирасидаги ўйинда «Хетафе»ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва Асенсио 70-дақиқада гол урди.
Madrid Xtra маълумотларига кўра, 27 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда 20 та гол урган (12 гол ва 8 голли узатма), бу испаниялик учун «Реал Мадрид»даги еттинчи мавсуми бўлиб, шахсий энг яхши кўрсаткичдир.
Футболчи ҳар бир самарали ҳаракатга ўртача 94 дақиқа сарфлайди.