Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Саутгемптон» 11 йиллик мавсумдан сўнг яна Чемпионшипда ўйнайди. «Авлиёлар»дан рекордлар қолди

Баҳо:
+ | -

«Саутгемптон» расман АПЛдан чиқиб кетди. Мавсумда энди ҳеч нарса учун курашмаётган «Фулхэм»дан учралган 36-турдаги мағлубиятдан сўнг бу ойдинлашди. Лондон жамоаси апрель ойида Англия чемпионатининг кейинги мавсумида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳозир анча яхши формада.  «Саутгемптон» АПЛда кетма-кет 11 йил ўйнади. Жамоа бу орада тез-тез омон қолиш учун курашди, лекин бир неча бор Европа Лигасига чиқди. Тўғри, бу икки марта муваффақиятсиз бўлди. Бу сафар улар нафақат мавсумдаги топшириқни уддалай олишмади, балки 99 фоизлик эҳтимол билан лигада сўнгги ўринни эгаллашади.

Ральф Хазенхюттьл жамоани кетма-кет тўрт мавсум давомида Премьер-лигада сақлаб қолди, аммо 2022 йилнинг ноябрида у ишдан бўшатилди. Ўшанда бор-йўғи 14 та тур ўтганди, 17-ўриндан фарқ бир очкони ташкил қилганди. Шундан сўнг уч марта мураббий алмашди (австрияликдан ташқари Рубен Селльес ва Натан Жонс - иккаласи ҳам аввал Премьер-лига клубларини бошқармаган). «Саутгемптон» кутилган натижаларни кўрсатиши билан ёдда қолади. Масалан, у ўша пайтдаги етакчи «Арсенал»дан икки марта очко олди (13 ва 32-турлар), «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» (27 ва 28-турлар) билан дуранг ўйнаган. «Челси»ни ютган (5 ва 24-турлар). Агар бутун 11 йил ҳақида гапирадиган бўлсак, «Саутгемптон» ўз мағлубиятлари билан эсга олинади холос. Хазенхюттьл қўл остида жамоа Премьер-лигадаги рекорд ҳисобда мағлуб бўлди - 0:9 ва икки марта! Ўз майдонидаги энг йирик мағлубият: 2019 йил октябрь ойида «Лестер»га қарши ўйинда бўлганди. Энг йирик сафардаги мағлубият: 2021 йилнинг февралида «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда.

Энди «Саутгемптон»ни етакчи футболчилари тарк этиши мумкин. Бошқаларга қараганда бунга Жеймс Уорд-Проуз ҳақлироқ. У ўз жамоаси учун 407 ўйин ўтказган. Transfermarkt инглиз футболчисини 38 миллион еврога баҳоламоқда (жамоанинг энг қиммат футболчиси). Сардорнинг шартномаси яна 3 йилга мўлжалланган ва ярим ҳимоячи жамоани тарк этишни кутяптими, деган савол туғилади. «Фулхэм» билан ўйиндан сўнг у келажаги ҳақидаги саволга жуда қўрқинчли жавоб берди: «Мен эртанги кунга қарамайман, асосийси бугун». The Athletic ярим ҳимоячига «Астон Вилла» ва «Ньюкасл»дан қизиқиш билдирилаётганини хабар қилди.

Уорд-Проуз Премьер-лига тарихида Дэвид Бекхемнинг жарима зарбаларидан гол уриш бўйича рекордини такрорлашга яқин. Бекхэмда 18 та гол бор, «Саутгемптон» футболчисида битта гол камроқ. Шу билан бирга, у ҳали бор-йўғи 28 ёшда, агар Жеймс яна камида бир мавсумни Премьер-лигада ўтказса, катта эҳтимол билан Бекхэмга етиб олади. Ёки у ўтиб кетиши ҳам мумкин.

Киритилди: 11:15, 14.05.2023.
Ўқилди: 1712 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.