Германияда чемпионлик пойгаси қизғин паллага кирди. Ҳолат ҳали ўзгармаган: «Бавария» пешқадам, «Боруссия Дортмунд» ундан бир очкога ортда қолмоқда.
32-турда ҳар икки жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозонди: мюнхенликлар ўз майдонида «Шальке»ни (6:0), дортмундликлар эса Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини (5:2) ҳисобида мағлуб этди. «Бавария»нинг ғалабаси айниқса ишончли бўлди: хGда катта устунлик (4,67-0,34), зарбалар бўйича ҳам худди шундай устунлик (умумий 23-8 ва нишонга аниқ боргани 14-0). Тўғри, «Шальке» голларнинг ярмини ўз хатоси билан келтирди: «Бавария»нинг тўртинчи голи энг кулгили гол бўлди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ўйинида интрига бўлмади - 32-дақиқага келиб ҳисоб 4:0 эди. 85-дақиқага келиб мёнхенгладбахликлар 2 та гол уришга эришган бўлса, 94-дақиқада Жованни Рейнанинг голи ўйинга нуқта қўйди. Бироқ статистик маълумотларга кўра, «Боруссия Дортмунд» рақибдан сезиларли даражада ўзиб кетганди: xG бўйича 5,54-1,89, зарбалар бўйича 33-13 ва нишонга аниқ борганлари 13-8. Учрашувнинг энг гўзал лаҳзаси Себастьян Аллернинг товон билан урган биринчи голи бўлди.
Ҳаммаси «Бавария»нинг ўз қўлида
«Боруссия» 29-турда биринчи ўринга кўтарилди, бироқ кейинги ўйинда «Бохум» билан меҳмонда дуранг ўйнагач (1:1) юқори поғонадан тушиб кетди. «Бавария» ўз учрашувида ғалаба қозонди: «Герта»ни мағлуб этди (2:0) ва биринчи поғонага қайтди. FiveThirtyEight статистик портали «Бавария»га кўпроқ ишонмоқда: Мюнхенликларнинг чемпионлиги аллақачон 76%, дортмундликларнинг имкониятлари эса 24% деб баҳоланган. FiveThirtyEight модели мураккаб схема бўйича ҳисобланган жамоалар рейтингини тузди. Унга кўра ўтган йиллар натижалари, таркибнинг нархи, xG ва ҳатто турнирга бўлган мотивация ҳам ҳисобга олинди.
«Боруссия»га ким ёрдам бера олади?
Сўнгги турда «Бавария» чемпионатда тўртинчи ўринда бораётган «Лейпциг» билан ўйнайди. Жамоалар бу мавсумда тўқнаш келишган: улар «Ред Булл Арена»да дурангга эришган (1:1). Энди жамоалар «Альянц Арена»да ўйин ўтказишади. «Лейпциг» ҳали Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаган, шунинг учун улар жуда мотивацион кайфиятда бўлиб туришибди.
«Боруссия» учун эса вазият бироз осонроқ – ҳар икки рақиб жамоа ҳам жадвалнинг ўртасидан жой олган. «Майнц» еврокубокларга етиб олиши даргумон (4 очко олтинчи ўрин билан фарқ), «Аугсбург»нинг эса қуйи лигага тушиб кетиш хавфи ҳам бор (қуйи зонадан 4 очко юқорида).
«Дортмунд» барча ўйинларда ғалаба қозониши ва қолган турларда «Бавария»дан камида битта нотўғри қадамни кутиши керак. Бунга ишонасизми?
Бундеслига финалига оз қолди: «Боруссия» 2011/12 йилги мавсумдан бери биринчи марта чемпион бўлиши мумкин. Ўшанда жамоани Юрген Клопп бошқарганди.