«Бавария»да ижара асосида ўйнаётган португалиялик футболчи Жоау Канселу фаолиятини Англия премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириш имкониятига эга.
Transfer News Live хабарига кўра, ҳимоячига «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. «Канонирлар» келаси ёзда португалияликни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Канселу бўйича тўлиқ ҳуқуқлар «Манчестер Сити»га тегишли. «Шаҳарликлар» футболчини 70 миллион еврога сотишга тайёр.
Ҳимоячи жорий мавсум Германия чемпионатида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.