"Барселона" президенти Жоан Лапорта клуб ҳужумчи Лионель Мессини жамоага қайтариш ниятида эканини айтди.
"Биз Мессини "Барселона"га қайтариш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, - деди Лапорта.
Месси "Барселона" тарбияланувчиси, у 2000 йилда клуб академиясига кўчиб ўтган ва 2004 йилда асосий жамоада дебют қилган. Аргентиналик "кўк-анорранглилар" билан биргаликда 35 та чемпионликни қўлга киритди.
2021 йилнинг ёзида Месси “Барселона”ни текинга тарк этди ва “ПСЖ”га ўтди. 35 ёшли аргентиналикнинг парижликлар клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.