"Арсенал" ҳимоячиси Якуб Кивиорнинг фикрича, ВАР "Брайтон"га қарши АПЛ доирасидаги ўйинда киритилган биринчи голини бекор қилиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди, шундан сўнг чемпионатда ғалаба қозониш имкониятлари минимал даражага тушиб кетди.
"Мен "Брайтон" футболчиси билан контакт бўлганини ҳис қилдим ва бутсамни йўқотдим. Тўп дарвозага қандай тушганини ҳам кўрмадим. ВАР аралашиб, голни бекор қилади деб умид қилгандим, аммо ҳакам бошқача фикрда эди. Иккинчи голдан кейин биз тушкунликка тушдик, кейин эса ўйинга қайтолмадик” - деди Кивиор ўйиндан кейинги интервьюсида.
Кивиор январь ойида Италиянинг "Специя" жамоасидан "Арсенал"га ўтган эди.