Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ковачич "Челси"ни "Манчестер Сити"га алмашишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Daily Mail хабарига кўра, "Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ёзда Лондон клубини тарк этади.

Манбага кўра, 29 ёшли хорватга асосий даъвогар "Манчестер Сити" бўлиб турибди. Қайд этилишича, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг ўйинига қойил қолган.

Ковачичнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хорватия терма жамоаси футболчисини Transfermarkt 40 миллион еврога баҳолаган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “кўклар” сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Ковачич 2018 йилдан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, у лондонликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:33, 15.05.2023.
Ўқилди: 2260 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.