Кириш Регистрация

Мессини қўйиб юбориш вақти келди

Баҳо:
+ | -

Лионель Мессининг икки ҳафталик дисквалификацияси «Олтин тўп»нинг етти карра соҳибининг «ПСЖ»даги фаолияти якунланишини англатади. Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик шу йилнинг ёзида тўхташи кутилмоқда. Сўнгги воқеалар кўпчилик башорат қилган танқидни тезлаштирди. Месси Саудия Арабистонига учиб кетди, бу ажабланарли эмас: Лео бу мамлакат элчиси ва саудияликлардан маҳаллий туризмни ривожлантириш учун муносиб пул олади. «Барса» президенти Лапорта эса клуб аргентиналик футболчини Каталонияга қайтариш учун ҳамма нарсани қилишини айтди.

Мессининг Париж клуби билан шартномасида ҳар қандай ҳомийлик битимларини имзолаш имкони бор, аммо Арабистон ярим оролига экскурция ўрнига Лео жамоа билан базада ишлаши керак эди. «ПСЖ»нинг ҳафталик машғулотлар режаси 30 апрель оқшомида эълон қилинди - барчага эртаси куни келиш буюрилди.

Бутун Франция дам олаётган, миллий байрамни нишонлаётганди, аммо футболчилар бундан олдинги мағлубиятни таҳлил қилиш учун клуб жойлашган базага келишга мажбур бўлишди. Эртаси куни Лео Саудияга учиб кетди, у машғулотларга келиши керак эди - аргентиналик машғулотларда қатнашмаслик учун махсус рухсатга эга эмас эди. Натижада Лео машғулотлар ва ўйинларда қатнашиш учун икки ҳафталик тақиқ олди, жазо унинг маошига ҳам таъсир қилди.

Ҳеч ким клубдан юқори бўла олмайди - ҳатто Месси ҳам

«ПСЖ»нинг позицияси шуки, Мессининг розиликсиз Саудия Арабистонига бориши клубга нисбатан ҳурматсизликдир. Бундай эгоист юлдузни олиб ташлаш орқали француз функционерлари жамоада ҳеч ким устун бўла олмаслигини кўрсатди. Асосийси, ҳеч ким клубдан юқори бўла олмайди.

Бу тўғри қарор, гарчи қайсидир маънода «ПСЖ»да бошқа танлов йўқ эди. Клубнинг 2023 йилдаги ҳолати шунчаки даҳшатли: барча мусобақаларда тўққизта мағлубият. Чемпионлар лигасидан чиққач парижликлар батамом таслим бўлишди ва ҳатто Франция чемпионлиги ҳам унчалик осон кўринмасди. Жамоада мотивация ва курашиш истаги йўқолди. Сўнгги йилларда жамоанинг кийиниш хонаси аллақачон абгор ҳолга келиб бўлганди.

Ҳозир ҳам клуб Килиан Мбаппе атрофида қурилган. «ПСЖ» франциялик сардорнинг лойиҳа марказида бўлишини, унинг атрофида энг яхши француз иқтидорларини тўплашни истайди. Ҳужумчи билан асосий қарорлар аллақачон қабул қилинмоқда: The Athletic хабарига кўра, спорт директори Луиш Кампуш ва мураббий Галтьенинг олиб келиниши ўтган ёзда Мбаппе туфайли содир бўлган.

Мессининг ўрнида Мбаппега ҳам худди шундай вазиятда бўлишармиди, деган савол туғилади? Трибунадаги мухлислар аргентиналикни унчалик ёқтирмайди ва шундай вазиятда у Саудия Арабистонига кетиб қолди. Мессини дисквалификация қилиш қарори кўп нарсани ўзгартиради. Мухлисларга аргентиналик футболчининг «ПСЖ» учун «Барса»дагидек кучини бермаслиги ёқмайди.

Бу муносабатлар тикланишини, шунингдек, томонларнинг янги шартнома бўйича музокара столига қайтишини тасаввур қилиш қийин – Мессининг амалдаги келишуви ёзда тугайди ва бу билан уларнинг Париж билан тарихи якунлангандек. Лекин бу умуман фалокат эмас, Леосиз клуб ёмонлашиб қолмайди.

Месси билан хайрлашиш муваффақиятли келажак калитидир

Ҳа, улар ўзига хос ўйинчини йўқотадилар, аммо аргентиналикка мослашиш учун «ПСЖ» доимо муроса қилади. Галтьенинг тизими Мессининг маҳоратидан максимал даражада фойдаланиш учун ишлайди, баъзида ярим ҳимоячилар Витинья ва Карлос Солер каби бошқа ўйинчиларга зарар етказади. Узоқ муддатда Леодан воз кечиш жамоага мувозанатни таъминлайди. Мессининг формаси жамоани чемпионликка яқинлаштирди - уни Франция чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликларда албатта айблаб бўлмайди, Леонинг 15 гол ва 15 голли узатмаси «ПСЖ»га Лига 1да пешқадамликни сақлаб қолиш имконини беради. 

Аммо «ПСЖ» клубининг узоқ муддатли манфаати учун тўғри қадам ташлаш керак. Агар Париж кийиниш хонаси менталитетини ўзгартириб, янги ғалабаларга эришиш учун муваффақиятга эришмоқчи бўлса, Мессини қўйиб юбориш вақти келди.

Киритилди: 23:33, 15.05.2023.
Ўқилди: 6192 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.