"Барселона" президенти Жоан Лапорта бош мураббий Хави билан шартномани узайтириш ҳақида гапирди.
“Биз ушбу чемпионат совринларнинг янги узоқ даврининг бошланиши бўлишини истаймиз. Ўйинчилар, Хави, ходимлар, клуб ходимлари, бошқарув кенгаши аъзолари, биз ҳаммамиз янада рақобатбардош жамоа яратиш учун биргаликда ишлашда давом этамиз.
Хави билан шартномани узайтиришда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. У клубнинг одами. У биз қандай шароитда ишлаётганимизни жуда яхши тушунади ва клуб томонидан эътирофга лойиқ. Бизда тежамкорлик режаси бор, лекин мен хотиржамман, чунки Хави буни биринчи бўлиб қабул қилган. У "Барселона"га мураббий бўлишни хоҳлаётгани кўриниб турарди. Эҳтимол, мен хоҳлаганимдан ҳам кўпроқ. Унинг Гвардиола даври билан ўхшаш жиҳатлари жуда кўп", - дея Лапорта сўзларини келтиради AS.