Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Хайрулла Ҳамидов «Барселона»нинг чемпионлиги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -1

“Барселона” Ла лигада ўзининг 27-чемпионлигини нишонлади.
 
Бундан тўрт-беш йил муқаддам "Барселона" дея аталмиш клуб учун бу соврин бугунгидек қадрли эмасди. Мана, жамоада бир неча йиллар давомида олиб борилган тозалаш тадбирлари ва авлодлар алмашинуви ўз самарасини бера бошлади.

Ҳа, фақатгина Ла лига соврини холосми, дерсиз, лекин бу чемпионликнинг қадри олийдир... сабаби бугунги “Барселона” шахсларга эмас, жамоавий ўйинга қурилган бўлиб, камига Мессисиз чемпионликка эришди.

Барча ғалабалар замирида Хавининг қўли бор, албатта, тўғри тизим танлай билди, Сетьен, Куман даврида олиб келинган митти юлдузчалар Хави даврида қуёшдай порлаб кетишди. “Барса” билан хайрлашган Пике ўрнига ундан ҳам кўра залворлироқ кўринган Рональд Араухо ҳимояда ишончни оқламоқда. Иньеста ва Хави давомчиси бўлмиш Педри, Гави келди.

Ҳужумда эса Рафинья ва Дембела ўз позицияларида мавсумнинг икки қисмида асосий ишни бажариб беришди. Лева хоҳлаган клубда тўпурар бўлишга қодирлигини биламиз.

Биргина “Месси давомчиси” деб айтилган Ансу Фатига стабиллик, руҳий барқарорлик камдек туюлмоқда. Шундай бўлса-да, “кўк-анорранглилар” чемпион бўлишгани аҳамиятга молик ҳолатдир.

Агарда Хави тузган тизим ила ишлар олиб борилса, олдинги қудратини тиклашга шахсан менда шубҳа йўқ, мисол учун "Арсенал" ҳақида ҳам шундай фикр билдирса бўлади, гарчанд улар Премьер лигада пешқадамликни ўз қўллари билан Ситига беришган бўлса-да…

Ушбу жамоаларнинг ўйинида тизим бор, аниқ мақсад ва режалар бор. Ушбу режаларни амалга оширишда бевосита роль ўйновчи ўйинчилар шакллантирилса бўлди. Мен кўриб турган бугунги "Барса"га Месси кераксиздек туюлмоқда. Ҳа, Месси клубдан-да катта фигура, лекин юқорида айтганимдек, жамоа шахслар орқали эмас, тизим орқали қурилиши муҳим ҳозир.

Гвардиолага яқин футбол инфратузилмасини ҳозирда унинг шогирдлари Хави ва Артета шакллантираётгандек туюляпти.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 10:01, 16.05.2023.
Ўқилди: 5449 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик