Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Миланнинг ҳақиқий эгаси ким?

Баҳо:
+ | -

Гап 2022/23 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финали "Интер" ва "Милан" ўртасидаги жавоб ўйини ҳақида кетмоқда.

"Интер" дербининг биринчи қисмини "Милан" билан кучли бошлади ва иккита тезкор гол урди ва бу учрашув натижасини олдиндан белгилаб берди. “Нерадзурри” қўлга киритилган устунликдан сўнг уюшқоқлик билан ҳаракат қилиб, рақибни ўз дарвозасидан узоқроқ тутишга ҳаракат қилди. Жавоб ўйинида “россонерилар" вазиятни ўнглай оладими?

“Интер”

1. "Интер" "Сассуоло"га қарши ўйинда кетма-кет еттинчи ғалабага эришди

А Серия, Италия кубоги ва Чемпионлар лигасидаги иштирокини инобатга олган “Интер” “Сассуоло”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди. Ажойиб натижа “нерадзурри”ларнинг ҳозир жуда яхши эканлигини кўрсатмоқда. “Сассуоло” билан учрашув “Интер” учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Биринчидан, ғалаба А Серияда кучли тўртликка киришни деярли кафолатлади, чунки рақиблар очко йўқотишди. Иккинчидан, Индзаги асосий жамоа футболчиларига дам берди (“Милан”га қарши биринчи ўйинга нисбатан тўққизта ўзгариш). Учинчидан, “Сассуоло”га “раҳмат” айтиши керак. Алессио Диониси шогирдлари рақибга юқори босим ўтказишди, кўп вазиятлар яратдилар, фақат омадсизлик ва Лукакунинг маҳорати “Интер”га ғалаба қозониш имконини берди.

2. Симоне Индзаги яна Ромелу Лукакуни асосийда туширмайдими?

"Милан" билан ўйин олдидан Индзаги фақат жароҳат олган Хоакин Корреанинг иштирок этишига шубҳа қилмоқда, аммо бу муаммо эмас: Лаутаро Мартинес, Ромелу Лукаку ва бирга ўйнашда фойдали бўлган Эдин Жеко ҳозир яхши формага тушишди. Симоне кўпинча уни Лаутаро билан қўшиб, Лукакуга ёрдамчи ролни беради. Белгиялик ўзининг оптимал формасига яқинлашиб қолгандек. Сўнгги олти ўйинда бешта гол ва учта голли узатмани амалга оширган бўлса, улардан иккитасини захирада майдонга тушган ҳолда қилди ва ўша учрашувларда биринчи дақиқадан майдонга тушганида гол урган ва голли узатма берган. Шанба куни "Интер" "Сассуоло"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди: Лукаку ўзининг 30 ёшини дубл билан нишонлади.

“Милан”

1. "Милан" "Специя"га ютқазди ва А Серияда вазиятни қийинлаштирди.

А Серияда “Милан” “Специя”га имкониятни бой берди (0:2) ва якунланишига 3 тур қолганда тўртинчи ўриндаги жамоа билан фарқ 4 очкога етди. Фалокат эмас, балки нохуш ҳолат. Буни “россонерилар” раҳбаряти яхши тушинишди, ўйиндан сўнг улар жамоани мулоқотга чақиришди. Асосан, бу “Интер” билан энг муҳим ўйин олдидан футболчиларнинг мотивацияси ва уларни қўллаб-қувватлаш истаги каби кўринди. Эртаси куни “россонери” мухлисларининг қўллаб-қувватлаш акцияси давом этди: кўпчилик клуб базасига етиб келди ва севимли жамоасининг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилди.

2. Леау ва Крунич қайтишга яқин, аммо Беннасер ва Мессиас майдонга тушмайди

Рафаэл Леау "Интер"га ўйинни асосий таркибда бошлашга тайёр. Асосий умидлар унга боғланган, Рафа эса “Интер”га қандай муаммо туғдиришни билади. Пиоли учун таянчнинг асосий футболчиси саналган босниялик Крунич билан ҳам вазият деярли бир хил. Айнан Раде "Наполи"нинг Чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан уйга қайтишига сабабчи бўлганди.

Мессиас ва Беннасер ўйнамайди. Марокашликнинг жароҳати жамоа учун оғриқли: Беннасер ҳужумчилар ортида яхши ўйин кўрсатётган эди. Ҳал қилувчи паллада жамоанинг салоҳиятини сезиларли даражада заифлаштирадиган жароҳатлар кўпайгани ачинарли ҳолат.

3. "Милан" стандарт вазиятларда “қўрқинчли”

Буни биринчи ўйинда саккизинчи дақиқада гол урган Эдин Жеко тасдиқлади. “Специя” билан ўйинда шармандалик давом этди, биринчи гол бурчакдан, иккинчиси жарима зарбасидан сўнг ўтказиб юборилди. Бу мавсумда “Милан”стандарт вазиятдан жами 19 та гол ўтказиб юборди – бу нафақат А Серияга, балки Чемпионлар Лигасига ҳам тегишли бўлиб, ўтказиб юборилган голларнинг 40 фоизини ташкил қилади. "Интер"да “иккинчи қават"дан гол уришга қодир кўплаб ўйинчилар борлигини инобатга олсак, Пиоли учун вазият жуда долзарб.

Тактикалар

"Интер" 3-5-2 схемаси бўйича ўйнайди ва "Милан" билан жавоб ўйинига тўлиқ шай ҳолатда чиқади. Биринчи учрашув билан солиштирганда, Индзаги биринчи дақиқаларданоқ Жекони захирада қолдириб, Мартинес-Лукаку дуетини бирлаштиришга қарор қилса, фақат битта ўзгариш бўлиши мумкин.

"Милан"да жароҳатлар билан етарлича муаммолар бор: Леаунинг иштироки ҳали ҳам сўроқ остида, Крунични ярим ҳимояда кўрмаслигимиз мумкин, Исмаэл Беннасер ва Жуниор Мессиаслар аниқ майдонга тушмайди. Бундай вазиятда Пиоли 3-4-2-1 схемасига қайтиши мумкин, худди аввалгидек Малик Тиау учинчи марказий ҳимоячи сифатида. Аммо дейлик, Стефано ҳозир таваккал қилмайди ва 4-2-3-1 билан ўйнайди.

Киритилди: 12:07, 16.05.2023.
Ўқилди: 3013 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3934]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2064]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1923]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1919]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1705]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1642]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1602]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1581]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1409]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1408]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.