Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Англия чемпионати, 7-тур: “Манчестер Сити” ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 7-турида “Манчестер Сити”  ўз майдонида “Сандерленд”ни қабул қилди. Ўйин бошланиши биланоқ “шаҳарликлар” тезкор гол уришга муваффақ бўлдилар. Ушбу вазиятда Марио Балотеллига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима зарбасини Коларов гол билан якунлади. Биринчи бўлимнинг қолган 40 дақиқасида икки томон ҳам бир қанча ҳужум қилдилар. Лекин уларнинг ҳаммаси бесамар кетди. Бўлим   1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам биринчисидек мезбонларнинг устунлиги билан бошланди. Ўйиннинг 56-дақиқасида Роберто Манчини Балотеллининг ўрнига Карлос Тевесни майдонга туширди. Аргентиналик футболчи майдонга тушганига 3 дақиқа бўлиб бўлмасдан чап қанотдан Коларов томонидан етказиб берилган тўпни голга айлантиришга муваффақ бўлди. Ҳисоб – 2:0.

70-дақиқада Тевеснинг тўп оширишидан сўнг Сильва дарвоза томон ажойиб зарба берди. Лекин у тўсинга тегиб қайтди. Шундан сўнг “Сандерленд” ҳам хавфли ҳужум уюштирди. Лекин Жо Хартнинг маҳорати туфайли ҳисоб ўзгармай қолди. 

Хисобда олдинда бораётган “шаҳарликлар” қолган дақиқаларда ҳам анчагина ҳужум уюштирди. 89-дақиқада эса Милнернинг стандард вазиятдан берган кучли зарбаси туфайли ҳисоб йириклашди – 3:0.

Ўйин шу ҳисобда якунланди. “Сандерленд” устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Манчестер Сити” 15 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ. 7-тур

МАНЧЕСТЕР СИТИ - САНДЕРЛЕНД 3:0 (1:0)

Голлар: А.Коларов,5 – 1:0; К.Тевес, 59 – 2:0; Ж.Милнер, 89 – 3:0.

“Манчестер Сити”: Ж. Харт, П. Сабалета, М. Ричардрс, Ж. Лескот, А. Коларов, Ж. Милнер, Я. Туре, Г. Барри, Д. Сильва (Ж. Роддуел, 90), М. Балотелли (С. Агуэро, 56), К.Тевес (Г.Клиши, 86)

“Сандерленд”: С. Миньоле, К. Гарднер, К. Куэльяр, Ж. O'ши, Д. Роуз, А. Жонсон (Л. Саа, 68), С. Ларссон, Ж. Колбек, Ж. Макклин, С. Сессеньон (Ф. Кэмпбелл, 83), С. Флетчер.

Огоҳлантиришлар: К.Куэльяр, 3. Ж.Колбек, 81. К.Гарднер, 88.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:42, 06.10.2012.
Ўқилди: 3610 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.