Ҳозиргина “Стемфорд Бридж”да Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган “Челси” ва “Норвич Сити” баҳси ўз якунига етди.
Ўйин мезбонларнинг ҳужуми билан бошланди, 4-дақиқадаёқ Торрес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган бўлса-да, имкониятдан унумли фойдалана билмади. Дастлабки дақиқаларда Ди Маттео шогирдлари ҳужум қилишаётган бўлса-да, дастлабки голни меҳмонлар уришга муваффақ бўлдилар. 11-дақиқада Леон Бернет томонидан етказиб берилган тўпни “Норвич сити” сардори чиройли зарба билан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди. Ҳисоб – 1:0.
Лекин орадан кўп ўтмай Бранислав Иванович томонидан етказиб берилган тўпни Фернандо Торрсе бош билан дарвозага жойлади ва ўртадаги мувозанатни тиклади. 22-дақиқага келиб эса “Челси” вакиллари олдинга чиқиб олишди. Торреснинг амалга ошмаган қайчи услубидаги чиройли ҳаракатидан сўнг Лемпард кучли зарба билан ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Шундан сўнг ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар ҳужумга зўр бердилар. Бунинг натижасида 31-дақиқада қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордилар. Хуан Матанинг чиройли пасидан сўнг Эден Азар зарба беришда адашмади. Ҳисоб – 3:1.
Тинмасдан ҳужум уюштираётган лондонликларда гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Торрес яна бир бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Лекин испаниялик ҳужумчининг зарбасини “Норвич Сити” дарвозабони Радди қайтаришга муваффақ бўлди.
Орадан кўп ўтмай 76-дақиқада Матанинг тўп узатмасидан сўнг рақиб жарима майдончасида юрган “аристократлар” ҳимоячиси Иванович кучли зарба билан ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди – 4:1.
Бугун “Челси” осонлик билан ғалаба қозонди. Бу нарса ҳисобда ҳам ўз аксини топди ва “аристократлар” 19 очко билан карвонбошиликни давом эттирадилар.
“Челси”: Чех, Иванович(Аспиликуэта, 78), Луис, Терри, Коул, Микел(Ориоль, 82), Лемпард(Рамирес, 67), Мата, Оскар, Азар, Торрес
“Норвич Сити”: Радди, Мартин, Жонсон(Пилкингтон, 68), Бассонг(Беннет, 78), Хуасон, Холт(Морисон, 77) Хулалан, Бернет, Гарридо, Теттей.
Голлар: Холт, 11 – 0:1; Торрес, 14 – 1:1; Лемпард, 22 – 2:1; Азар, 31 – 3:1. Иванович, 76 – 4:1.