«Бавария» ҳужумчиси Садио Мане келажаги борасида бир қарорга келди.
Sky Germany хабарига кўра, 31 ёшли сенегаллик энди немис грандида ўйнашни истамайди. Манба берган хабарга кўра, ҳужумчи Англия премьер-лигасига қайтишга қарор қилган.
Садио ўтган ёзда «Бавария»га 3 йиллик шартнома асосида келиб қўшилган эди. Аввалроқ Манега АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.