"Бавария" бош мураббийи "Вест Хэм" сардори Деклан Райсни ўз жамоасида кўрмоқчи. Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, немис мутахассиси раҳбариятга 24 ёшли инглиз футболчиси билан шартнома имзолашни тавсия қилмоқда.
Манбага кўра, "Бавария" раҳбарияти футболчи учун курашда ғалаба қозониш ниҳоятда қийин бўлишини тушуниб турибди. Лондоннинг “Арсенал” клуби айни дамда “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”ни ортда қолдириб, курашда пешқадамлик қилмоқда. Футболчининг Англия Премьер-лигасида қолиш истагидан ташқари, Райс учун 135 миллион евро сўраётган “Вест Хэм”нинг молиявий талаблари ҳам вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Декланнинг "болғачилар" билан шартномаси тугашига бир йил қолди. Тухель “Челси”ни бошқараётганда ҳам Райс билан шартнома имзоламоқчи бўлганди.