Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Тито Виланова Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган. «Барселона» ва «Реал» учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эртага одатий ўйинлардан бири бўлиб ўтади. Агар кимдир Каталония ва Испания ҳақидаги сиёсий масалаларни муҳокама қилмоқчи бўлса, бунинг учун бошқа жой топсин, стадионда эмас».
«Спорт ҳам доим, сиёсатдан ташқарида бўлган. Албатта, бизни мухлислар стадионда Каталония байроғини кўтариб туришлари мумкин. Бу нормал ҳолат. Бошқа провинцияларда ҳам ўз байроқларини кўтариб чиқишади».
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳеч қачон фаворит бўлмаган. Иккала жамоа турнирда жадвалида қандай ўрин эгаллаб туришидан қатъий назар. Биз шунчаки стартни жуда муваффақиятли бошладик. Аммо олдинда жуда қийин ва мураккаб ўйинлар бизни кутиб турибди».
«Мен ҳозирча бошланғич таркибни аниқлаб олганим йўқ. Барчаси эртага аниқ бўлади. Тонгги машғулотларда футболчиларнинг қандай ҳолатда эканига қараб мен якуний қарорга келаман», дея Виланованинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» учрашуви «Камп Ноу» стадионида Тошкент вақти билан соат 22:50да бошланади.