Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ва «Реал» бўлажака қарама-қаршилиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барселона» ҳам, «Реал» ҳам яхши жамоалар, чунки бу икк жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқишади. Ҳозир учрашув қандай кечишини айтиш қийин. Барчасини эртага билиб оламиз».
«Биз ўйинга тўла-тўкис тайёрмиз. «Барселона» ҳақида гапирадиган бўлсак, уларда Пике ва Пуйолларнинг йўқлигини келтириш мумкин. Бу футболчиларнинг ўрнини тўлдира оладиган даражада футболчилар бор. Шу боисдан ҳам «Барселона»да кадрлар муаммоси бўлади деб бўлмайди».
«Эртага асосий таркибда Ўзил тушадими, ёки Модричми, ҳозир бу ҳақида гапира олмайман. Бошланғич таркибдан учрашув бошланишидан олдин билиб оласиз. Фақат битта нарсани айтишим мумкин, ҳужум чизиғида бирданига Игуаин ва Бензема майдонга тушмайди. Улардан бири ўйнаши мумкин».
«Реал»ни дуранг қониқтирадими? Ҳозир бу ҳақида ҳам бирор нарса дея олмайман. Ўйиндан келиб чиқиб нимадир дейиш мумкин. Агар «Реал» эртага жуда яхши ўйин кўрсатиб, кўплаб голли вазиятларни яратса-ю, дуранг натижа қайд этилса, унда бу жуда ёмон натижа бўлиши мумкин. Агар биз жуда ёмон ўйин кўрсатиб юқтазмасак, якунда бу натижани қониқарли дейиш мумкин бўлади».
«Агар «Реал» ўйинда мағлубиятга учраса примерадаги вазияти қанақа бўлади, деб сўраяпсизми? Менга ўйинни ўтказиб олишимга қўйиб беринг. Кейин пессимист бўлмайлик», дея Моуриньонин сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.