Виланова: "Пике? "Реал"га қарши 11 киши ўйнашимизни айтишим мумкин, холос"
"Барселона" бош мураббийи Тито Виланова Испания чемпионати 7-турида "Реал"га қарши уй учрашувидан олдин Пикенинг ўйинга тушиш-тушмаслиги ҳақида ҳеч нарса айта олмаслигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Пике оёғидан жароҳат олган эди. У сўнгги пайтларда "класико"да иштирок этиш учун зўр бериб машғулотларда иштирок этмоқда эди, аммо унинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида турибди.
"Пике маълум вақт ичида машғулотлардан ташқарида қолди. Унинг ўйинга бўлган истакларини тушунаман, аммо унинг соғлигига таваккал қилиб бўлмайди ва жароҳатнинг кучайишига сабабчи бўлиб қолишни истамайман Ҳаммаси унинг оёғи ҳолатига боғлиқ, табиат қонунларига қаршилик қила олмаймиз. Ишонч билан айта оладиган ягона гапим: майдонга 11 киши бўлиб тушамиз", - дейди Виланова.