Лондоннинг "Арсенал" клуби мавсум оралиғида ҳимоячи Киран Тирни билан хайрлашишга тайёр.
Журналист Мэтт Лоунинг ёзишича, 25 ёшли шотландиялик футболчи "канонирлар"нинг ёзда сотишга ҳаракат қиладиган футболчилар рўйхатига киритилган.
Эътиборли томони шундаки, Тирнининг ўзи ҳам "Арсенал"даги ўйин амалиётидан норози. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган жамоага ўтишни хоҳлайди. Келгуси мавсумда Чемпионлар лигасига йўл олиш имконияти юқори бўлган "Ньюкасл" қизиқиш билдираётган клублардан биридир.
Тирни жорий мавсумда Премьер-лиганинг 25 ўйинида 1 та голли узатмани амалга оширди.