"Интер" ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг соғлиғи борасида баёнот берди.
Арманистонлик футболчи Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг “Милан”га қарши жавоб учрашувида (1:0, биринчи ўйин – 2:0) жароҳат олди. У 44-дақиқада алмаштирилди.
“Бугун эрталаб Генрих Мхитарян кўрикдан ўтди. "Нерадзуррилар" ярим ҳимоячисининг чап сони мушаклари чўзилган. Унинг аҳволи яқин кунларда қайта кўриб чиқилади", - дейилади клуб хабарида.
“Интер” Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. Ўйин 10 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтади.