"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба кейинги мавсумда Ла Лигада ўйнашни давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Ферран Мартинес. Футболчига "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг маошини 60 фоизга қисқартирмоқчи, Альба бу шартларга рози бўлишга тайёр эмас. "Барселона" ҳимоячини сотиши мумкин.
34 ёшли испаниялик футболчи 2012 йилдан буён “Барселона” сафида тўп суради. У жорий мавсумда Ла Лигада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 5 миллион евро.