Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

«Анжи» навбатдаги ғалабани Москвада қўлга киритди

Баҳо:
+1 | -

Махачқалъанинг «Анжи» клуби меҳмонда Москванинг «Динамо» клубини мағлуб этди ва пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Жуда асабий ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда Гуус Хиддинк шогирдлари салкам бир бўлим давомида бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди. Жоао Карлоснинг дастлабки дақиқаларданоқ қизил карточка олишига қарамай «Динамо» футболчилари бундан фойдалана олишмади. Иккинчи бўлим бошида эса энди москваликлар вакили Шильденфельд қизил карточка билан сийланди. Бундан эса «Анжи» футболчилар унумли фойдаланишди.

Аввалига Юрий Жирков ҳисобни очган бўлса, учрашув тугашига 3 дақиқа вақт қолганида махачқалъаликлар сардори Самуэль Это‘О ўртадаги фарқни иккитага оширди. Натижада «Анжи» навбатдаги уч очкони қўлга киритди ва энг яқин таъқибчиси «Терек»ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда. Бугун «Москва дербиси»да ЦСКА «Спартак»ка қарши майдонга чиқиб ғалаба қозона олмаса, «армиячилар»нинг ҳам очколари 22тадан ошмайди ва бу фарқ сақланиб қолади.

РФПЛ. 11-тур
ДИНАМО – АНЖИ 0:2 (0:0)
Голлар: Жирков (76), Это′О (87).

Динамо: Шунин, Риков, Шильденфельд, Фернандес, Гранат, Юсупов (Мисимович, 87), Сапета (Семшов, 46), Янчер, Нобоа (Чичерин, 56), Жуджак, Кокорин.
Анжи: Габулов, Агаларов, Ж. Карлос, Самба, Жирков, Жусилей, Л. Диарра (Габулов, 90), Шатов, Буссуфа, Смолов (Карсела-Гонсалес, 73), Это′О.
Огоҳлантиришлар: Агаларов (13), Юсупов (58), Риков (82).
Четлатишлар: Ж. Карлос (9), Шильденфельд (52).

Манба: www.stadion.uz.

Таниқли рус шарҳловчиси Василий Уткин «Анжи»нинг ғалабасидан кейин ўз твиттерида қуйидагича изох қолдирди: «Анжи» очколарни худдики чангютгич мисол йиғиб олаяпти. Одатдагидек ва ортиқча зўриқишсиз».

Киритилди: 17:13, 07.10.2012.
Ўқилди: 4237 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.