Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Итальян клублари ЕЧЛ финалларида қандай натижага эга? Буни сўнгги бешта Серия А жамоаси мисолида кўриб чиқамиз

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби сўнгги олти йилда ЕЧЛ финалига чиққан илк италян жамоасига айланди. Эндиликда улар 10 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган "Отатурк Стадиони"да бўлиб ўтадиган финалда "Манчестер Сити" билан тўқнаш келади. Ҳа, Италия клубларининг ЕЧЛ тарихида ўзига яраша ўрни бор. Хусусан, "Милан" уни етти марта, "Интер" уч марта, "Ювентус" эса икки марта ютган. Аммо сўнгги йилларда Аппенин яриморолида жойлашган клубларнинг бу борада омади чопмаяпти. Хусусан, сўнгги 15 йилда фақат битта Италия клуби ўша машҳур "шалпангқулоқ кубок"ни боши узра баланд кўтара олган холос. Қуйида А серия жамоаларининг сўнгги бешта финалини ёдга оламиз.

"Милан" 3-3 "Ливерпуль" (2005)

ЕЧЛ тарихидаги энг эсда қоларли финал сифатида, 2005 йилги Истанбулдаги финал эсланади. Ҳалигача ҳеч ким ўша тунда "Милан"га нима бўлганини билмайди. Бу ҳақида собиқ "россонери" юлдузи Андрей Шевченко шундай дейди: "Анчелотти бизга биринчи таймдан кейин шу йўсинда ўйнашни давом эттиришни буюрганди. Кийиниш хонасидаги муҳит яхши, ҳеч ким ортиқча эҳтиросларга берилгани йўқ эди. Чунки биз қаршимиздаги жамоанинг нималарга қодир эканидан яхши хабардор эдик. Умуман олганда, инглиз жамоаларининг доимо ўзига бўлган ишончи юқори бўлади. Бу жиҳат эътирофга лойиқ. Ҳар сафар улар билан тўқнаш келганда, озгина консентрацияни йўқотиш, нималарга олиб келишини қайтадан эслайман".

"Милан" 2-1 "Ливерпуль" (2007)

Анчелотти бунда ўз қасосини олганди. Истанбулдаги ўша мўжизавий оқшомдан икки йил ӯтиб, "Ливерпуль" яна "Милан"га финалда рўбаро бўлади. Мерсисайдликлар сўнгги босқичга қадар амалдаги чемпионларни, "Барселона"ни ва "Челси"ни турнирдан чиқариб юборади. Финалда ҳар икки таймда урилган Инзагининг голи, миланликларга ғалаба келтиради. Дирк Кёйтнинг ҳисобни қисқартириши эса ҳеч нарсани англатмас эди.

"Интер" 2-0 "Бавария" (2010)

2009-10 йилда "Интер" тарихий требл қайд этади. Маҳаллий турнирларда лига ва мамлакат кубоги ютилади. ЕЧЛ финали эса Луи ван Галнинг "Бавария"сига қарши кечади. Баҳсда Диего Милитонинг дубли, "нераззурилар"га ғалаба келтирган. Ўшанда Жозе Моуриньо жамоаси 33 фоиз тўпга эгалик билан баҳсни ютиб кетганди.

"Ювентус" 1-5 "Барселона" (2015)

Массимилиано Аллегри "Юве"да ўз тарихини яратган. У 2014-15 йилги мавсумда жамоани кетма-кет тўртинчи скудеттога етаклайди. Аммо Берлиндаги финал туринликлар кутгандек бўлмайди. Негаки, улар олдида кучга тўлган Месси, Суарес, Неймар триоси бор эди. Бу учалласи ўша мавсум давомида жами 122 та гол ва 65 та ассистга муаллифлик қилади. Луис Энрике жамоаси мавсумни требл билан тугатади.

"Ювентус" 1-4 "Реал" (2017)

"Ювентус" 2015 йилги ярим-финалларда, бизни финалда Эл-класико кўриш бахтидан мосуво этиб, "Реал"ни мағлуб этганди. Аммо бу иш 2017 йилги финалда иш бермайди. Негаки, "қироллик клуби" финалга чиқса, ютқазиш нима эканини унутарди. 2017 йилги Кардифф шаҳридаги финалда ҳам айнан шундай бўлди. Роналдунинг тезкор урган голига Марио Манжукич акробатик услубдаги зарбаси билан жавоб қайтаради. Иккинчи бўлимдаги Каземиро, Роналду ва Марко Ансенсионинг голлари Аллегри орзусини Кардиффга кўмганди. "Ювентус" 2018 йилда Роналдуни сотиб олади. Аммо бу нарса ЕЧЛни ютиш учун етарли бўлмайди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 18:28, 18.05.2023.
Ўқилди: 3055 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.