Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Ҳакимий икки ўйинга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Франция Профессионал футбол лигасининг тартиб-интизом қўмитаси расмий сайтида «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий икки ўйинга дисквалификация қилинганини маълум бўлди.

24 ёшли марокашлик Франция чемпионатининг 35-тури доирасидаги ўйинда «Аяччо» ярим ҳимоячиси Том Мангани билан муштлашгани учун дисквалификация қилинди.

Ўйин 13 май куни бўлиб ўтди ва парижликларнинг ғалабаси (5:0) билан якунланди. Ҳакимий ва Мангани ўйин охирида спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилди. Воқеа туфайли «Аяччо» ярим ҳимоячиси ҳам икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Жорий мавсумда Ҳакимий барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

«ПСЖ» Франция чемпионатидаги кейинги икки ўйинни «Осер» ва «Страсбург» жамоаларига қарши ўтказади. Мавсум якунига 3 тур қолганда парижликлар 81 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 19:51, 18.05.2023.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик