Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Жозе Моуриньо: «Ҳакам ҳал қилувчи вазиятда хатога йўл қўйди»

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Натижа ўйинга мос бўлди. Мураббий сифатида бу мени қониқтирди. Бу ақлбовар қилмас даражадаги ўйин бўлди. Натижа охирги сонияларга қада номаълум бўлиб турди».

«Ўйлашимча, ўйин барчага ўзгача бир руҳ бағишлади. Бугунги ўйинни жуда яхши ўтказган Ўзилнинг ҳаракатларини эътироф этишни хоҳлайман».

«Месси ва Роналду — бу иккала футболчилар ҳам бутунлай бошқа сайёрадан. Мен ўз футболчим ғолиб чиқишини хоҳлайман Лекин иккала футболчи ҳам ажойиб футболчилар эканини тан олиш керак», дея Моуриньодан иқтибос келтирмоқда «Реал» клуби расмий твиттери.

«Дельгадо, ажойиб ҳакам, у фақатгина бир марта ўйиннинг ҳал қилувчи палласидагина хатога йўл қўйди, холос «Реал» жентелменлар клуби ва шунинг учун ҳам биз белгиланмаган пенальти учун шикоят қилмаймиз».

«Барселона» икки йил олдин «Реал»га қараганда кучлироқ эди, аммо биз ҳозир уларга етиб олдик. Мен шу ерда қолишни истайман. Бизда янада кучайиш учун барча нарса бор», дея Моуриньонинг гапларидан парча келтирди «AS» нашри.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:48, 08.10.2012.
Ўқилди: 4565 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.