"Челси"да ижара асосида ўйнаётган "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Жоау Феликс сўнгги миш-мишларга муносабат билдирди.
23 ёшли португалиялик жорий мавсум охиригача "кўклар"га ижарага берилган. Лондон клуби футболчини доимий равишда ўз сафида сақлаб қолмоқчи, аммо бу "Атлетико"нинг молиявий талаби туфайли осон бўлмайди. Машҳур нашр ижтимоий тармоқларда Феликсни талаб қилинадиган 100 миллион еврога сотиб олишга тайёр ягона клуб “Ньюкасл” эканлиги ҳақида хабар берган ва ҳужумчи шахсан ўзи қуйидаги изоҳни ёзиб жавоб берган: “Фақат бир гуруҳ билувчилар”.
Жоау Феликснинг "Атлетико" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва унинг трансфер нархи Transfermarkt томонидан 50 миллион еврога баҳоланган.