"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих "Барселона"нинг "янги Серхио Бускетс"и бўлиши мумкин.
34 ёшли испаниялик мавсум якунида жамоани тарк этади. "Барселона" таянч ярим ҳимоячиси лавозимига турли номзодларни кўриб чиқди. RAC1 янгиланган маълумотларига кўра, Киммих ҳозирда вариантлар ичида энг оптимали ҳисобланади. 28 ёшли германиялик футболчига қизиқиш аввалроқ хабар қилинганди, аммо "кўк-анорранглилар"нинг нияти тобора жиддийлашиб бормоқда.
Маълум бўлишича, "Бавария" Жошуа Киммихни ушбу ёзда сотишдан манфаатдор эмас. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.