"Барселона" раҳбарияти ва бош мураббий Хави ўртасида янги шартнома борасида олиб борилаётган музокаралар ҳали якуний нуқта келганича йўқ. Жамоа президенти Жоан Лапорта испаниялик мураббийга Европанинг энг кўп маош олаётган мутахассислари сингари маош тўлашга тайёр эмас.
Маълумотларга қараганда, Хави ҳозиргига қараганда 2 баравар кўпроқ маош олишни истамоқда. Унинг ҳозирги йиллик маоши 4 миллион еврога тенг (солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолда).
Таққослаш учун: Диего Симеоненинг «Атлетико»даги йиллик моаши 30 млн евродан кўпроқ. Шунга қарамай, Хави жамоани тарк этмоқчи эмас.