Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корейс матбуоти эътиборида: «Ўзбекистон Осиёда ривожланаётган кучга айланди!»

Баҳо:
+ | -

Яқинда 20 ёшлилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган терма жамоамиз нафақат Осиё, балки жаҳон футбол мухлис ва мутахассислари эътирофига сазовор бўлишди. Бугун Жаҳон чемпионати мезбони Аргентина U-20 термасига қарши дастлабки ўйинда иштирок этадиган ёшларимизнинг имконияти Жанубий Корея матбуотида спорт журналистлари томонидан таҳлил қилинди.

Жанубий Кореянинг машъҳур naver.com сайтида «Ўзбекистон Осиёда ривожланаётган кучга айланди!» деб номланган мақоладан эътиборли таҳлилларни келтириб ўтамиз.

“Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Кореяни ортда қолдириб, Осиё чемпионига айланди ва ушбу ёш доирасида Ўзбекистон тарихда илк бор чемпионлик кубогини кўтарди. Мураббий Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа чорак финалда Австралияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди ва 2023 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритди. Шундан сўнг Ўзбекистон ярим финал ва финал баҳсларида навбатма-навбат Корея ва Ироқ терма жамоаларини мағлуб этиб, тарихда илк бор қитъа чемпиони бўлиш завқидан баҳраманд бўлди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бу гал 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқиш бўйича ўзининг энг яхши кўрсаткичидан (2013, 2015) ўтиб, янги тарих ёзиш иродасини намоён этмоқчи.

Мураббий Равшан Ҳайдаров ҳақида

Ҳайдаров Ўзбекистон Ўзбекистон футболига катта ҳисса қўшган инсондир. 2018-йилда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан U-23 Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, Ўзбекистон футболи тарихида из қолдирди. Бу йил эса U-20 терма жамоасини бошқариб, яна бир бор янги тарих ёзди.

Ҳайдаров 3-4-3 схемасидан фойдаланади, жамоа тўпга эга бўлганда чизиқларни мустаҳкам ушлаб туради. Бу ҳолатда тўп йўқотилган тақдирда ҳам тезда қайта прессинг орқали ҳужум қилиш имконини қайтариш мумкин. Ушбу тактика Ўзбекистонга 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида тўқнаш келган 7 жамоадан  6 таси устидан ишончли устунликни тақдим этди. Шунингдек, рақиб жамоа устун кўринса, 4-2-3-1 ёки мустаҳкам 5-4-1 схемасига ўтади. Бу тактикалар Ўзбекистонга U-20 Осиё кубогида бешта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиш имконини берди.

Ўзбекистоннинг асосий футболчиларидан бири — Абдуқодир Ҳусанов

 Ўзбекистоннинг темир панжара билан қопланган ҳимоя чизиғини марказий ҳимоячи Ҳусанов қўриқлайди. Ҳусанов ҳозирда Беларус Премьер-лигасига ўтди ва Минскнинг «Энергетик-БГУ» жамоасида ўйнамоқда. У иккала оёғида ҳам яхши ўйнайди. Қолаверса, у тўпни ўзида ушлаб туриш қобилиятига эга ва мураббий Ҳайдаровнинг доимий ўзгарувчан тактикасига мос футболчи. Ҳусанов кучли ва тезкор ҳимоя чизиғини мустаҳкам қўриқалаб, ён ҳимояда ҳам самарали иштирок эта олади. Ҳусанов U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.

Кўп қиррали ҳужумчи — Файзуллаев

Ўзбекистон термаси ҳужум чизиғида масъул ўйинчи - серқирра ҳужумчи Файзуллаевдир. Файзуллаев мураббий Равшан Ҳайдаровнинг 3 та асосий тактикасида «ўқ» вазифасини бажаради. Файзуллаев U-20 Осиё кубогида илк бор Ўзбекистон терма жамоаси либосини кийди. Сурия дарвозасига битта гол ва битта голли узатма ёздириб, турнирда ёрқин таассурот қолдирди. У ўз жамоасида ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда. 8 йил муқаддам 2015 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатида «Пахтакор»да порлаган Достонбек Ҳамдамов халқаро майдонларда кўзга кўринган бўлса, бу йил янги юлдуз Файзуллаев кашф бўлди”.

Раҳмиддин Шерматов
Жанубий Корея, Тэгу шаҳри

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:45, 20.05.2023.
Ўқилди: 11859 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6880]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4770]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3218]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3076]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3071]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2525]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2230]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2001]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1940]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1841]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик