Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Превью. «Бунёдкор» - «Навбаҳор»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» Ўзбекистон Cуперлигаси 11-тури доирасида сафарда “Бунёдкор” (Тошкент) меҳмони бўлади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар ўзаро 34 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 21 тасида “Бунёдкор” “лочинлар”ни мағлубиятга учратган. “Навбаҳор” эса  7 та ўйинда ғалаба қозонган. Олтита учрашувда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 64:28, “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 69 очко, “Навбаҳор” эса 27 очкони қўлга киритган.

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 2009 йили кузатилган. Ўша йили Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда “қалдирғочлар” 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

“Навбаҳор” шу пайтгача Тошкентда “Бунёдкор”ни мағлубиятга учрата олмаган. Пойтахтимизда бўлиб ўтган 17 та ўйиннинг 14 тасида мезбонлар зафар қучишган, 3 та учрашувда  эса ғолиб аниқланмаган, тўплар нисбати – 38:9, “қалдирғочлар”  фойдасига.



Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашуви 22 май куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 19:30 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:52, 21.05.2023.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик