«Барселона» вице-президенти Рафа Юсте собиқ футболчи Декунинг клубга ишга киришини айтди. Бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқларида инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналистнинг фикрича, Деку «кўк-анорранглилар»нинг янги директорига айланади. У Матеу Алемани билан бирга ишлайди.
Португалиялик функционер «Барселона»ни тарк этадиган Йорди Кройфф ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» муддатидан аввал ушбу мавсумда Испания чемпионига айланганди. Бу ном тарихда 27-марта содир бўлди.
Деку футболчи бўлганида, 2004 йилдан 2008 йилгача Каталония жамоасининг шарафини ҳимоя қилган.