Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Локомотив» «Бунёдкор»ни 3-ўринга тушириб юборди!

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" стадионида қизиқарли кечган пойтахт дербисида "Бунёдкор" кутилмаганда 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди!

Меҳмонларнинг илк ҳужумиёқ гол билан якунланди. Жасур Ҳасанов бурчакдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бир қарашда тўп муваффақиятсиз амалга оширилгандек кўринганди — тўпнинг баландлиги у қадар юқори бўлмади. Дарвоза тўсини олдида турган Виктор Карпенко эгилганча тўпни боши билан бироз буриб юборди. Тўп эса ҳимоячилар орасидан ўтиб дарвоза тўрига бориб тушди.

Биринчи бўлим давомида "қалдирғочлар" ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди. Аммо Камолиддин Мурзоевнинг бир ўзи бир нечта қулай имкониятларни кўкка совурди. Ҳаттоки Мурзоев дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда эса яратилган имкониятлардан майдон эгалари тўла фойдаланишди. Аввалига Зайниддин Тожиевнинг чиройли пасини Акмал Холматов голга айлантирган бўлса, кейинчалик ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Артурас Фоменко 2та қулай вазиятдан унумли фойдалана олди.

Ушбу ғалаба "Пахтакор" мухлисларига хуш ёққани табиий. Улар бугун стадионда "Локомотив"ни фаол қўллаб-қувватлашди. "Бунёдкор" эса яратилган вазиятлардан фойдалана олмай (айниқса, биринчи бўлимда) мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Натижада 3-ўринга тушиб кетди. "Локомотив" ушбу ғалабадан кейин "Шўртан"га етиб олди.

Олий лига. 22-тур.
"Локомотив" - "Бунёдкор"  3:1 (0:1)
Голлар: Акмал Холматов (72), Артурас Фоменко (81, 88) — Виктор Карпенко (2)
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Жўраев, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (75)
"Локомотив": Павел Бугало, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев (Александр Шадрин 46), Максим Казанков (Артурас Фоменко 76), Зайниддин Тожиев, Жора Оганесян (Иброҳим Раҳимов 90+1), Рустам Аъзамов, Акмал Холматов, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Дилшод Жабборов
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров (Дилшод Жўраев 46), Жавлон Иброҳимов, Луфтулла Тўраев, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко (Баҳодир Пардаев 76), Саҳоб Жўраев, Ян Козак (Алибобо Раҳматуллаев 59)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:58, 08.10.2012.
Ўқилди: 5131 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик