"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоаси ғалабасидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
"Биз 11 ой давомида шу дақиқа учун ишладик. Биз бу ғалабани мухлислар ва оиламиз билан нишонлашимиз керак. Бу ажойиб.
Одамлар биздан доимо ғалаба кутишади, лекин бу унчалик осон эмас - биз ҳар куни тинмай меҳнат қиламиз, жамоа учун кўп нарсани қурбон қиламиз.
Мен бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан ва ғалаба қозонишда давом этмоқчиман. Олдинда бизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди", - деди Де Брюйне BBC билан суҳбатда.