“Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело кеча “Барселона” билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг интервью бериб, “эл-классико” ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ноу-Камп” ғалаба қозониш қийин бўлган стадионлардан бири. Шундай экан ўйиннинг охиригача ғалаба учун қаттиқ курашганимиздан хурсандман”.
“Бизда гол уриш учун яхши имкониятлар бўлганди, лекин улардан самарали фойдалана олмадик. Агар бошидаги имкониятлардан фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлармидик? Лекин дуранг ҳам ёмон натижа эмас”.
“Барселона”дан очколар борасида ўзиб кетиш анча қийин бўлади, лекин биз шундай бўлиши учун қаттиқ ҳаракат қиламиз”.
“Ла лига якунлангани йўқ, бундай дейишга ҳали эрта. Саккиз очко катта фарқ, лекин шундай бўлса-да, ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ”, - дейди Марсело матбуот конференциясида.