"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович трансфери учун 70 миллион евро сарфлашга тайёр. Football Transfers маълумотларига кўра, "қизил иблислар" бу келишув учун катта маблағ ажратмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январида "Ювентус" Влахович учун "Фиорентина"га 82 миллион евро тўлаган эди, шунинг учун Турин клуби ҳеч бўлмаганда сарф қилинган пулни қайтариб олмоқчи. Сербиялик учун курашда “Челси” ва “Бавария” ҳам бор.
Душан келаси ёзда "Ювентус"ни тарк этишга қарши эмас, чунки у Массимилиано Аллегри жамоасидаги ўрнидан норози. Мақбул таклиф тушса, “кекса сеньора” футболчини қўйиб юборади.