Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Манчестер Сити" Гюндоганга янги шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, футболчига яна бир йилга узайтириш варианти билан 2024 йилнинг июнига қадар шартнома таклиф қилинган. Амалдаги шартнома мавсум охиригача амал қилади.

Олдинроқ немис футболчисига "Барселона"дан молиявий жиҳатдан фойдали таклиф тушгани ҳам хабар қилинганди. Унга 2026 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинган.

Ярим ҳимоячи таклифларнинг бирортасини қабул қилмаган бўлса-да, иккаласи ҳам долзарблигича қолмоқда. У яқин кунларда "Сити" билан музокаралар олиб боради.

32 ёшли Илкай Гюндоган жорий мавсум “Сити” сафида 48 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 7 та голли узатма бор.

Киритилди: 15:43, 22.05.2023.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.