Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Эркин агентга айланадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

2022/23 йилги мавсум якунига етмоқда. Олдинда ҳали қизиқарли воқеалар бор, аммо ёз жуда қизиқарли бўлишни ваъда қилмоқда. Кўпгина ўйинчиларнинг шартномалари тугайди ва уларнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. "Реал Мадрид" триоси (Карим Бензема, Тони Кроос ва Лука Модрич) ҳали расман эълон қилинмаган бўлсада, шартномаларини узайтиришаётгани маълум. Аммо бошқа ўйинчилар фаолиятидаги кейинги қадамлар ҳақида у қадар аниқ тушунчага эга эмаслар.

Лионель Месси (“ПСЖ”)

Мессининг келажаги мавсум оралиғидаги асосий интригалардан биридир. Унинг “ПСЖ” билан шартномаси тугайди ва янги шартнома имзоланмади. Томонлар амалдаги шартномани яна 1 мавсумга узайтириш вариантини фаоллаштириши ҳам даргумон. Ҳаммаси 35 ёшли аргентиналик футболчининг эркин агентга айланишига қараб кетмоқда. Оммавий ахборот воситалари Саудия Арабистонини Лео учун фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариант деб ҳисобламоқда, бу ерда унинг Криштиану Роналду билан қарама-қаршилиги қайта тикланиши мумкин. МЛС ва “Барселона” вариантлари ҳам мавжуд. Ёки Месси ҳаммани ҳайратда қолдиради ва ҳеч қачон янгиликларда тилга олинмаган клубни танлайди.

Серхио Бускетс (“Барселона”)

Сўнгги бир неча ой ичида Бускетснинг келажаги фаол муҳокама қилинмоқда. Яқинда Серхио жорий мавсум унинг "Барселона"даги охиргиси эканлигини айтди. 34 ёшли ярим ҳимоячи фаолиятини якунлаши ҳақида гапирмади. Бу шуни англатадики, ёзда уни бепул жамоага қўшиш мумкин. Маълумки, испаниялик МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантларга эга. Ушбу лигалардан бирида футболчини кўриш эҳтимоли юқори. Бускетс ўз жамоаси билан барча совринларни қўлга киритди. Унда Европада қолиш учун мотивация бўлмаса керак. Каталония клуби президенти аввалроқ Серхио МЛС вариантига қизиқаётганини маълум қилганди.

Илкай Гюндоган (“Манчестер Сити”)

“Манчестер Сити” ҳалигача ўз сардори билан шартномани узайтирмагани жуда ғалати. Гюндоган ҳар доим сифатли ўйинчи бўлган ва бу мавсум ўзини янада яхши кўрсатмоқда. Футболчи "Этиҳад"да қолиш истагини билдирган, "шаҳарликлар" устози Хосеп Гвардиола ҳам шуни тилаган. Бироқ муддати тугайдиган шартнома ҳали узайтирилмаган. ОАВ 32 ёшли ярим ҳимоячи ёзда "Барселона"га ўтиши мумкинлигини ёзмоқда, гарчи унинг агенти Каталония клуби билан келишувни инкор этяпти.

Марко Асенсио (“Реал Мадрид”)

Асенсионинг "Реал Мадрид"даги келажаги юқорида тилга олинган баъзи жамоадошлариники каби аниқ эмас. Бутун мавсум давомида Марко “қироллик клуби”да қолиш истагини билдиради, бироқ айни пайтда у кўпроқ ўйнашни хоҳлайди. Муддати тугайдиган шартнома ҳали ҳам янгиланмаганига қараганда, вазият оддий эмас. 27 ёшли вингер учун устувор вазифа фаолиятини Мадридда давом эттириш. Аммо томонлар келишувни янгиламаса, футболчининг таклифлари кам бўлмайди. Ўтган ёзда ҳам у анча жиддий клублар билан боғланган эди.

Роберто Фирмино (“Ливерпуль”)

Фирмино мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этиши аллақачон маълум. Футболчининг ўзи бу қарорга келган. Балки бразилиялик янги “қизиллар” лойиҳасида унга ўрин йўқлигини ҳис қилгандир. Бошқа томондан, 31 ёшли ҳужумчи фаолиятини юқори савияда давом эттириш учун мос ёшда. Фирминога Италия ва Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда. Тажрибали ҳужумчилар юқори баҳоланади, шунинг учун бразилиялик ўзи учун яхши вариант топа олади. Ёз футболчи ва унинг келажаги учун муҳим бўлади.

Н'Голо Канте (“Челси”)

Бир пайтлар Канте Европанинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди. Франциялик футболчи сифатли футболчи бўлиб қолмоқда, аммо жароҳатлар туфайли бу мавсумда камдан-кам майдонга тушмоқда. Жароҳатларнинг кўплиги унинг "Челси"даги келажагини шубҳа остига қўйди. Футболчи Лондон клубида қолишни истайди, аммо “кўклар” унинг шартномасини узайтиришга шошилмаяпти. "Челси"нинг янги лойиҳасида 32 ёшли ярим ҳимоячига жой бўлмаслиги мумкин, чунки клуб ёшларга ишонади.

Анхель Ди Мария (“Ювентус”)

“ПСЖ”ни тарк этгач, Ди Мария “Ювентус”га текинга ўтди. Томонлар 1 йиллик шартнома имзолашди. Аргентиналик футболчи учун 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун юқори савияда қолиш муҳим эди. Жаҳон чемпионати ўтди ва футболчининг келажаги яна сўроқ остида. “Бянконерилар” 35 ёшли вингерни ўзида сақлаб қолмоқчи, бу эса, принципиал жиҳатдан ажабланарли эмас. Ёшига қарамай, Ди Мария жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири. Аммо ҳамма нарса унга боғлиқ бўлади. Анхель келажаги ҳақида батафсил изоҳ бермаса ҳам, Туринда ҳамма нарса унга мос келишини таъкидласа ҳам.

Киритилди: 17:21, 22.05.2023.
Ўқилди: 2375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.