Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Баҳром Вафоев» стадионига 15 июлга қадар муддат берилди

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган “Баҳром Вафоев” стадиони жорий йилнинг 15 июль санасидан бошлаб Про лига беллашувларини қабул қила олмаслиги мумкин.

Икки мавсум аввал Лига Суперлига клубларига прожекторлар юзасидан қатъий талаб қўйган бўлиб, стадиони ёритиш тизими талабга жавоб бермайдиган футбол клублари ўз уй учрашувларини бошқа аренада ўтказишга мажбур бўлганди. Бунинг натижасида Суперлига беллашувларини иссиқ об-ҳаво шароитида тўлиқ кечки салқинда ўтказишга эришилди.

Бугунга келиб, Про лиганинг 11 клубидан 9 таси прожекторлари минимал талабларга жавоб берадиган стадионларда ўз уй учрашувларини ўтказиб келмоқда. Бироқ улар орасида “Баҳром Вафоев” стадиони йўқ. Про лиганинг биринчи давраси доирасида «Машъал» ёз фаслида ўз майдонида ўйин ўтказмайди. Шундан келиб чиқиб, Лига клубга 15 июлга қадар муҳлат берди. Унга қадар прожектор масаласи ижобий ҳал қилинмаса, «Машъал» уй учрашувлари учун бошқа стадион топишига тўғри келади ва иккинчи даврадан бошлаб уй ўйинларини Муборакда ўтказмайди.

Маълумот учун, Про лиганинг бошқа бир клуби «Арал» тўп суриши режалаштирилган Нукусдаги катта стадион 2023 йилдан бошлаб таъмирга киради. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг июнь ойига қадар «Арал» учун муҳлат белгиланган. Унга қадар прожекторлар минимал кўрсаткичга олиб чиқилмаса, «Арал» ҳам уй учрашувларини бошқа аренада ўтказишига тўғри келади. Лиганинг уч йиллик режасига кўра, 2024 йилнинг ёз ойидан бошлаб Про лиганинг барча футбол клублари прожектори талабга жавоб берадиган стадионда ўйнаши лозим.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:23, 22.05.2023.
Ўқилди: 1366 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик