Мадриднинг "Реал" клубининг собиқ вингери Гарет Бэйл "Валенсия" билан (0:1) Ла Лига ўйинида ирқчиликка учраган Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.
"Футболда ҳам, жамиятда ҳам ирқчиликнинг ўрни йўқ. Бизга Ла Лига бундай ҳолат такрорланмаслиги учун жиддий ва аниқ чоралар кўриши керак. Мен Винисиусни қўллаб-қувватлайман", - деди уэльслик собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Гарет "Реал"да Винисиус билан бирга бир неча йил ҳаракат қилган.