Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Боруссия" Хуммельс билан шартномани узайтиришга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячи Матс Хуммельс билан шартномани узайтиришга жуда яқин турибди. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, келишув ҳали якунлангани йўқ, бироқ жараён якуний босқичда.

Манба берган хабарга кўра, Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти Хуммельс яқин кунларда барча керакли ҳужжатларни имзолашига умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Матснинг Эдин Терзич жамоаси билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

34 ёшли Хуммельс Германия чемпионатининг ушбу мавсумида 29 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. "Боруссия Дортмунд" Бундеслиганинг сўнгги тури олдидан "Бавария"дан икки очко фарқи билан пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:23, 23.05.2023.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.