"Аякс" марказий ҳимоячиси Юрриен Тимбер кейинги мавсумда ҳам Амстердам жамоасида қолиши мумкинлигини инкор этмади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда нидерландиялик ҳимоячи собиқ устози Эрик тен Хаг бошқарувидаги "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортган эди.
“Мен жамоани тезроқ тарк этмоқчиман, деб айтмайман. Ўтган ёзда мен бир нечта топ-клубларга трансферларни рад этгандим. Келаси мавсумда ҳам "Аякс"да қолишим мумкин", - дея Тимбернинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
Тимбер Қатардаги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлган. Ҳимоячининг трансфери учун фаворитлар ҳозирда "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария".