"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери марказий ҳимоячи Диего Карлосга катта умид боғламоқда. Журналист Дин Жонснинг сўзларига кўра, бирмингемликлар устози бразилияликни келажак учун асосий футболчи сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Карлос ўтган ёзда Эмери билан Европа лигасида уч марта ғолиб чиққан Испаниянинг "Севиля" жамоасидан "Астон Вилла"га ўтган эди. Диего ушбу мавсумда жароҳат туфайли бир неча ойни ўтказиб юборди, аммо бразилиялик кейинги мавсумга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” ҳозирда турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.