"Милан"нинг спорт директори Паоло Мальдини клубга садоқати ҳақида гапирди.
Мальдинининг сўзларига кўра, унга бошқа таклифлар ҳам бўлган, бироқ у ҳаммасини рад этган.
"Мени “Челси” Жанлука Виалли орқали ўзига таклиф қилган. Лекин мен ҳеч қачон “Милан”ни тарк этишни хоҳламаганман.
Бунинг учун ғайриоддий бир нарса содир бўлиши керак эди, лекин бундай бўлмади. Клуб ҳар доим мен билан ишлашни исташини кўрсатиб келган ва ўтган асрнинг 90-йилларида биз ўнинчи, ўн биринчи ўринни эгаллаган йиллар ҳам бўлган, аммо ўшанда ҳам бундай фикрлар пайдо бўлмаганди", – деди Мальдини.